Қиш фаслида   тери парвариши

0
512
марта кўрилган.

Қиш фаслида юз ва бадан териси қуруқлашади. Агар терингиз ёғли бўлса, нормаллашади, нормал бўлса – қуруқлашади, қуруқ терилар эса таъсирчан бўлиб қолади.

Совуқ кунларда таркибида сув мавжуд бўлган кремлардан фойдаланиш ярамайди. Шунингдек, совун, скраб ва спиртли лосьонлардан ҳам иложи борича камроқ фойдаланиш керак. Чунки улар терини қуруқлаштирадиган воситалардир.

Қишки мавсум учун ёғли кремларни харид қилинг. Бундай кремларни юз терисига кўчага чиқишдан 1,5 соат олдин суртиш лозим. Савдо дўконларида айнан қишки мавсум учун мўлжалланган косметика воситалари ҳам сотилади. Умуман олганда, қишда терини намлантириш ва озиқлантириш хусусиятига эга кремлардан фойдаланиш лозим.

Қўллар парвариши ҳақида ҳам унутманг! Кўчага чиқишдан олдин қўл териси парвариши учун мўлжалланган махсус кремни суртинг. Совуқ кунларда қўлларингизни қўлқоп билан ҳимоя қилинг.

Сочларни асранг! Совуқ сочларингизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Чунки, бош кийим бош терисини иссиқ тутганлиги учун сочлар тез ёғланадиган бўлиб қолади, қуруқ сочлар эса, аксинча, намлилик етишмаслигидан мўртлашади. Сочларни совуқдан ҳимоя қилинг — ҳеч қачон бош кийимсиз кўчага чиқманг. Бош кийимингиз тор бўлмасин. Чунки, бу ҳолат нормал қон айланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Ҳафтада бир марта сочлар учун озиқлантирувчи ниқоблар қилиб туринг. Нам ҳолатдаги сочлар билан кўчага чиқманг. Фен ва плойкалардан ҳам иложи борича камроқ фойдаланинг.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА  тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.