Қон босими кўтарилганда турли хил дармондориларга бой мева ва сабзавотлардан тайёрланган шарбатлар ичиш кони фойда ҳисобланади. Улар қон томирларини тозалайди. Ич қотишини олдини олади, юмшатади.
1- усул. Бундай шарбатни тайёрлаш учун 3 та карам барги, 5-6 дона петрушка барги, 4-5 дона сабзи ва уруғларидан тозаланган яримта олма бўлаги керак. Уларнинг шарбати сиқиб олинади ва аралаштирилиб, ичилади. Бу муолажани бажариш кундалик одатга айланса, гипертония хавф солмайди.
2- усул. Лимонли шарбат. Бир стакан минерал сувга 1 ош қошиқ асал, яримта лимон шарбати қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Даволаниш муддати – 2 ҳафта.
3- усул. Лавлаги шарбати. Уни тайёрлаш учун қирғичдан чиқарилган қизил лавлаги шарбатига бир ош қошиқ асал аралаштирилиб ичилади. Бу ич қотганда ҳам шифобахш неъматдир. Малҳам 1 ой давомида кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан қабул қилинади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт