ҚОН БОСИМИ КЎТАРИЛГАНДА…

0
107
марта кўрилган.

Қон босими кўтарилганда турли хил дармондориларга  бой мева ва сабзавотлардан тайёрланган шарбатлар ичиш кони фойда ҳисобланади. Улар қон томирларини тозалайди. Ич қотишини олдини олади, юмшатади.

1- усул. Бундай шарбатни тайёрлаш учун 3 та карам барги, 5-6 дона петрушка барги, 4-5 дона сабзи ва уруғларидан тозаланган яримта олма бўлаги керак. Уларнинг шарбати сиқиб олинади ва аралаштирилиб, ичилади. Бу муолажани бажариш кундалик одатга айланса, гипертония хавф солмайди.

2- усул. Лимонли шарбат. Бир стакан минерал сувга  1 ош қошиқ асал, яримта лимон шарбати қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Даволаниш муддати – 2 ҳафта.

3- усул. Лавлаги шарбати. Уни тайёрлаш учун қирғичдан чиқарилган қизил лавлаги шарбатига бир ош қошиқ  асал аралаштирилиб ичилади. Бу ич қотганда ҳам шифобахш неъматдир. Малҳам 1 ой давомида кунига  3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.