Асал ва лимон минг дардга даво ҳисобланади. Фақат уни тайёрлаш ва истеъмол қилиш вақтини билиш керак.
Қон босими пасайиши (Гипотония) касалига чалинганда 50 грамм қовурилган ва майдаланган зоғора дони, 0,5 кг асал ва 1 дона лимон шарбати аралаштирилади. Тайёр аралашма музхонада сақланади ва ҳар доим овқатдан 2 соат кейин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Грипп эпидемияси тарқалганда ундан ҳимояланиш учун қуйидаги усулдан фойдаланилади: 1 дона лимонни қайнаб турган сувга солиб, сўнг уни пўсти билан биргаликда майдаланади. Кейин унга 100 грамм сариёғ солиниб, сув 50 даражагача совуганидан сўнг, 2 ош қошиқ тоза асал қўшилади. Ушбу доридан бир кунда 6-8 марта бир бўлак қора нонга суриб ейилади.
Лимондан тайёрланган ёшлик эликсири: лимон шарбати, асал ва писта (ёки зайтун) ёғини 2:4:1 нисбатда аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳамни эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт