Қон босимини тўғри ўлчашнинг тўққиз қоидаси

0
139
марта кўрилган.

Қон босимини ўлчаш қийин эмас, айниқса, замонавий автоматлаштирилган тонометрлар ёрдамида бу ҳамма бажара оладиган оддий юмушга айланади. Лекин қон босимини ўлчаганда натижанинг аниқ чиқиши учун амал қилиш зарур бўлган қоидалар бор. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1.Бирор иш қилганингиздан кейин дарҳол қон босимингизни ўлчаманг, аввал, 5 дақиқача тинч шароитда ўтиринг. Қон босимини ўлчашдан ярим соат олдин чекманг ва қаҳва ичманг.

2.Стулга қаддингизни тик қилиб ўтиринг. Оёқларингизни чалиштирманг. Оёқлар полда шундай туриши керакки, тиззалар баланд кўтарилмаслиги лозим.

3.Енгингизни шимаринг, яхшиси — енги узун кийимда бўлсангиз, уни ечиб қўйинг, шунда манжетни ўрашда муаммо юзага келмайди.

4.Қўлингизни шундай жойлаштирингки, тонометр манжети тахминан юракнинг тўғрисида бўлсин. Баъзан бунинг учун қўл остига ёстиқча қўйган маъқул.

5.Манжетни тўғри ўранг. Унинг пастки томони тирсакдан 2-2,5 см юқорида бўлиши керак.

6.Манжетни шундай ўрангки, у билан қўлингиз орасига 1-2 бармоқ сиғадиган бўлсин. Тонометр пульсни қайд этиши учун резина найчалар тирсакнинг ички томонига қараши керак.

7.Тонометрнинг барча найчалари текис бўлсин, чигаллашиб ёки тугун бўлиб қолмасин.

8.Тонометр манжетни ҳавога тўлдириши учун дастурни ишга туширинг ёки уни мустақил ҳаракатга келтиринг (бу қандай моделни харид қилганингизга боғлиқ). Қурилма ҳавони қўйиб юборишини кутинг ёки клапанни очиб, ҳавони ўзингиз қўйиб юборинг.

9.Тонометр кўрсаткичларини ёзиб олиб, икки дақиқадан кейин бошқа қўлингизда ҳам қон босимингизни ўлчаб кўринг.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.