Қон босимининг кўтарилишида халқаро малҳам

0
222
марта кўрилган.

Гипертония (Қон босимининг кўтарилиши) да 1- тавсия. 3 дона лимон пўсти билан бирга майдаланади ва 5 бош тозаланган саримсоқпиёз билан бирга 3 литрли банкага солиниб, устидан илиқ сув қуйилади. Орадан 2-3 кун ўтгач масаллиқлар банканинг тубига чўкади ва бу дамлама тайёр бўлганини англатади. Бу дамламадан ҳар куни наҳорга 0,5 стакандан ичилади.

Иккинчи тавсияда эса 1 дона сабзи шарбати, 1 стакан ерқалампир (хрен) шарбати (қирғичдан чиқарилган ерқалампир 36 соат сувга солиб қўйилади ва ундан сўнг шарбати ажратилади), 1 дона лимон шарбати ва 1 стакан асал яхшилаб аралаштирилади. Бу аралашма 1 ош қошиқдан кунига 2- 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 2-3 соат ўтгач истеъмол қилинади. Даволаниш муддати икки ой бўлади. Тайёрланган аралашма оғзи маҳкам ёпилган шиша идишда салқин жойда сақланади.

Қон босими ошадиганлар бир суткада 3-4 маҳалдан яримта лимонни пўсти билан бирга ейишлари жуда фойдали муолажа ҳисобланади.

Учинчи тавсияда эса 1 ош қошиқ тоза асал, 1 ош қошиқ лавлаги шарбати, 1 ош қошиқ сабзи шарбати, 1 стакан ерқалампир шарбати (қирғичдан чиқарилган ерқалампир 36 соат сувга солиб қўйилади ва ундан сўнг шарбати ажратилади), 1 дона лимон шарбати аралаштирилиб, 1 ош қошиқдан бир кунда 2 маҳал овқатланишдан 1 соат олдин истеъмол қилинади. Даволаниш муддати 1,5 ойни ташкил қилади.

Сабохат Абдурахмонова, 2- РТК Фармация кафедраси мудири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.