Қонни суюлтирувчи ва томир тозаловчи табиий малҳамлар

0
1194
марта кўрилган.

Розмаринли (Қуштили) сирка.  Бу малҳамни тайёрлаш учун 3 ош қошиқ розмарин ховончада янчилади ва унга  500 грамм  олма сиркаси аралаштирилади. Идишнинг усти ёпилиб, 7 кун қоронғи жойда сақланади. Кейин 14 кун давомида ҳар куни бу аралашманинг 30 грамми сув билан аралаштирилган холда кунига 1-2 маҳал оч қоринга ичилади. 

Лавр баргини майдалаб, ундан дамлама тайёрлаб ёки чойга ўхшаб дамлаб ичиш ҳам қонни суюлтириш хусусиятига эга.

Ушбу малҳамлар  юрак ва бошқа органлардаги спазм (торайиш, қисилиш, сиқилиш) ларни ёзувчи, нафас етишмаслиги дардига чалинганлар учун энг яхши томир тозаловчи малҳам бўлади. Бу дориларни ичиш мия, юрак томирларини ва бошқа томирларни кенгайтиради, нафас олишни енгиллаштиради.

Шунинг учун 40 ёшдан ўтган инсонлар ҳар йили 1-2 ой мобайнида ушбу машҳамларни қабул қилишлари тавсия қилинади. 

Ундан ҳам яхши усул эса жисмоний фаолиятни кучайтириш, жисмоний машқларни мунтазам бажариш ва пиёда очиқ ҳавода юришдир. Оилавий сайр эса кайфиятни кўтариш билан бирга ўпкани кислород билан тўйинтиради. Қон айланишини яхшилайди.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.