Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва холестеринга барҳам берувчи  малҳамлар

0
483
марта кўрилган.

Малҳамни тайёрлаш усули: Бунинг учун 5 дона лимон суви сиқиб  олиниб, шиша банкага солинади ва унга тахта ховончада ёки миксерда янчилган 5 бош  саримсоқпиёз  ва ярим кг тоза асал қўшилади. Идишнинг оғзи 6 қатлам дока билан ёпилади ва қоронғи жойда 7 кун  сақланади. Сўнгра шиша банканинг усти ёпиб қўйилиб, тайёр малҳамдан кунига бир маҳал 4 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Ҳар сафар оғизга 1 чой қошиқ олинади ва уни дарҳол ютмасдан, дорининг оғизда тарқалишини таъминлаган ҳолда чайнаб-чайнаб эритиш лозим. Дорининг бундай тарзда истеъмол қилиниши муҳимдир, чунки дори ошқозонда эмас, балки оғизда капилляр томирларга сингдирилиши зарур. Тайёрланган малҳам тугагунга қадар ҳар куни аниқ бир соатда оч қоринга ичилади. Малҳамнинг шундай тарзда қабул қилиниши қонни тозалайди, юрак ва мия томирларини тозалаб, очади.

Агар малҳам бирдан ичилса, жигар хасталикларини, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини тузатишга ёрдам беради  ҳамда ошқозон инфекцияларини тугатади. Дори салқин ва қоронғи жойда узоқ муддат сақланилиши мумкин ва уни соғлом инсонлар, айниқса ёши улуғлар учун профилактика мақсадида, касаллар учун эса шифо топиш мақсадида йилига бир мартадан қабул қилиш тавсия этилади.

 Пиёзли малҳам тайёрлаш.  Бунинг учун янги ва дуркун пиёздан бир стакан  шарбат олинади ва унга бир стакан тоза асал аралаштирилади. Бу аралашмадан кунига 1 маҳалдан оч қоринга 30 граммдан саримсоқли зайтун ёғи билан биргаликда ичилади.  

Саримсоқли зайтун ёғли малҳам тайёрлаш:  Бунинг учун бир стакан зайтун ёғига бир бош янчилган саримсоқпиёз яхшилаб аралаштирилади. Ва малҳам бир кун музлатгичга қўйилади. Сўнгра аралашма докадан ўтказилади. Ушбу малҳам юқоридаги пиёзли малҳам билан ёки  кунига 1 мартадан 30 грамм лимон шарбати билан аралаштирилиб, ичилади.

Р. Сапоева тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.