Қурони карим «Иброҳим» сураси, 34-оят: Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангизлар, санаб саноғига ета олмайсизлар

0
47
марта кўрилган.

 Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ва амалиётда қўллашган. Хасталикларни даволашда бугунги кимёвий усуллар бўлмаган.

 Масалан, қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нимага даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар.  Биргина юртимиз алломаси Ибн Синонинг “Тиббиёт қонунлари” беш жилдлик китоби бунга мисол бўла олади.

Қадимги Тибет тиббиётида касаллик деган сўз ишлатилмайди. Уларнинг тушунчасида, ҳар қандай касаллик қондаги нордонлик ва ишқорийлик мувозанати (кислотно-щелочной баланс) нинг издан чиқиши туфайли рўй беради. Яъни, улар касалликни инсон организмини бошқаришнинг асосий биологик қонуни бузилиши оқибати деб билишади.

«Чжуд-ши» деб номланган қадимий қўлёзмада Тибет ламалари томонидан тузилган инсон организмидаги мувозанатни тиклаш учун ишлатиладиган шифобахш таркиб келтирилган бўлиб, унда ИНЬ-ЯН (иссиқ-совуқ) нисбатига риоя қилиш асосий тамоил бўлиб ҳизмат қилган. Ушбу Тибет доривор таркиби 37 хил гиёҳдан тайёрланиб, ундаги кўпгина гиёҳлар бизнинг мамлакатимиз худудида ўсмайди.

Шунинг учун бизнинг мамлакатимиз шароитларида 5 хил доривор ўсимликдан тайёрланган шифобахш таркиб ҳам ўз таъсирига кўра Тибет доривор таркибига бас кела олади. Ушбу таркиб ҳамма учун фойдали бўлиб, барча касалликларга қарши организмдаги мувозанатни тикловчи ва тозаловчи восита сифатида ишлатилиши мумкин.

Бу шифобахш таркибни тайёрлаш учун қуйидаги гиёхлардан фойдаланиш керак бўлади: Мойчечак гуллари (ромашка аптечная, цветы) – 100 грамм, ўрмон қулупнайи барги (земляника лесная (листы) ертут) – 100 грамм, оқ қайин куртаклари (березовые почки) – 100 грамм, чойўт ўсимлиги (зверобой продырявленный (трава), далачой ўсимлиги, қизилпойча) – 100 грамм, ўлмасўт гуллари (бессмертник песчаный (цветы), бўзноч) – 100 грамм.

Тайёрлаш: Ушбу таркибларнинг 2 ош қошиғи устига 400 грамм қайнаб турган сув қуйилади ва термосга эрталабгача солиб қўйилади. Сўнгра уни докадан ўтказиб, ишлатиш мумкин.

Шифоси: Организмни тозалаш билан бирга ушбу дамламаларни юрак қон-томир касалликларида, гипертонияда, нефритда қўллаш мумкин.

Унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда оилавий даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис асосида ҳамда тиббий ҳолатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз зарур.

Тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.