Райҳоннинг шифобахш хусусиятлари

0
8062
views

Халқимиз  райҳонни азал-азалдан севиб истеъмол қилади. Овқатларга, чойларга  шифобахш кўкат сифатида ишлатиб келади. Ҳовлиларга экиб, қулоққа тақиб олишади. Албатта, бу беъжиз эмас. Дарҳақиқат у ҳавони ва одам вужудини юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди. Шунинг учун ҳам уни жаннат гули- райхон, дея  эъзозлашади.

Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл қайнаган сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб, совугач сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаганда: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500мл қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни тенг миқдорда олиб, 1 чой қошиғини 200мл қайнаган сувда  20 дақиқа дамланг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Ушбу  шарбат тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here