Шу йил 6 сентябрда қабул қилинган “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, юртимизда 2021 йил 1 мартдан Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарида ташкил этиладиган бўлди.
Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса ушбу тизим мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.
Қарор дори воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш ва уларни суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари муомаласини тартибга солиш, шунингдек, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган.