ШУ ЙИЛНИНГ 5 ОЙИДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМГА 4 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ МУРОЖААТ БЎЛГАН

0
186
марта кўрилган.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ахборотига кўра, биргина ўтган йилда Шошилинч тиббий ёрдам муассасаларига жами 13 миллиондан зиёд беморлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 9,8 миллион нафарга яқини “103” хизмати бўйича ва 3,3 миллионга яқини стационар тузилмаларга мурожаат қилишган.

2019 йилнинг ўтган 5 ой мобайнида эса умумий мурожаатлар сони 4 миллиондан зиёдни ташкил этиб, 1,2 миллиондан ортиқ беморга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва субфилиалларида йилига 300 мингдан ортиқ беморга стационар шароитда мураккаб хирургик амалиётлар ўтказилмоқда. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.