Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар

0
172
марта кўрилган.

Қуйидагилар ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар.

1.Синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши шарт.

2. Ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши керак.

3.Болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш ҳам катта аҳамиятга эга.

4.қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.

5.Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин. Бунга ҳам эътибор бериш шарт.

6.Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.

Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак.

7. Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.

8.Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.

9.Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.