Сурункали COVID-19 нинг белгилари

0
497
марта кўрилган.

Сурункали COVID-19 одамда 3 ойдан кўпроқ вақт давомида кучли заифлик, танадаги оғриқлар, нафас қисилиши ва бошқа аломатлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, бу касаллик бутун дунё бўйлаб минглаб одамларда кузатилмоқда. Ушбу беморлар тузалганидан бир неча ой ўтса-да, соғлиғини тўлиқ тиклай олишмайди. Сурункали COVID-19 лонгковид дейилади.

Лонгковиднинг ўткир босқичини осонликча ёки симптомларсиз ўтказган ёш ва соғлом одамларда ҳам учрайди. Сурункали коронавируснинг қуйидаги аломатлари бор: доимий чарчоқ;  мушаклар ва тананинг турли қисмларида келиб чиқиши номаълум бўлган оғриқлар; чуқур нафас ололмаслик ёки нафас қисилиши; диққат бузилиши; пиёда юришнинг қийинлашуви; бош оғриғи; доимий уйқусизлик; хотира пасайиши.

Азиз юртдошлар, дарддан кейин ўзингизни авайланг, жисмоний машқлар, нафас машқлари ва очиқ ҳавода сайр дарддан халос бўлишда асосий омиллардир.  Мунтазам ҳаракат эса қон қуйилишининг олдини олади. Оз-оздан  тез-тез овқатланинг ва сабзавот ва меваларни  кўп-кўп истеъмол қилинг. Айниқса, таркибида С дармондориси бўлган маҳсулотлар истеъмолини канда қилманг. 

Юлдузхон Мўминова, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.