Сут маҳсулотларининг фойдали хусусиятлари

0
1804
марта кўрилган.

Сут ва сут маҳсулотлари қадим замонлардан бери фойдали хусусиятлари учун қимматли ҳисобланади. Аллома Абу Али ибн Сино кўпгина касалликларни даволаш ва дардларнинг олдини олишда сут маҳсулотларининг аҳамиятини  таъкидлаганлар. Бугунги кун сут маҳсулотлари ҳақида сўз юритсак:

Йогурт, пишлоқ, сузма ва сут — тиш, бўғим ва суяклар мустаҳкамлигини оширади, радиация таъсирини камайтиради, токсин ва оғир металл тузларини чиқариб ташлайди.

 Қатиқ — ошқозон-ичак тизими касалликларида тавсия этилади, иммунитетни мустаҳкамлайди, уйқусизлик ва чарчоқни енгади.

 Сметана — витаминларнинг ҳақиқий конидир (А, Е, В², В¹², С, РР). Суяклар мустаҳкамлигини сақлашда аҳамияти катта.

Болаларингизга эрталаб сутли овқатлар тайёрлаб беринг. Кексаларга ҳам бу кони фойда, ҳазми таом ҳисобланади. Ўзингиз уютган ёғли қатиққа резавор ва ширин меваларни қўшиб, кичкина қошиқ учида  асал аралаштирсангиз қўлбола йогурт бўлади ва унинг фойдали хусусиятлари янада ошади.

Gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.