Сувни тўғри ичиш инсульт хавфини камайтиради!

0
137
марта кўрилган.

Қуйидаги тавсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз.

Оғир меҳнатдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди.

Овқатланишдан 30 дақиқа аввал сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.

Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз;

Уйқуга ётишдан олдин 1 стакан сув ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади

Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг. Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради

Умуман мусаффо сув  ҳар томонлама кони фойда. Унга ҳар куни табиат қўйнида сайрни ҳам қўшсангиз дилингизни равшанлаштиради ва кайфиятингизни кўтаради. 

Кайфиятнинг баландлиги эса саломатлик гаровидир. Фақат қайнатиб совитилган ёки мусаффо сув ичиш кераклигини эсда тутинг.Табиат қўйнида юрганингизда  чуқур-чуқур нафас олишни унитманг. Ўпкангиз тоза кислородга, мусаффо ҳавога тўлсин. Ҳаракатда баракат дейди-ку халқимиз. Саломат бўлинг!

Ш.БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.