Тоза ҳаво танга даво

0
4349
марта кўрилган.
 Шифокор-мутахассислар дам олиш кунлари табиат қўйнида кўпроқ сайр этишни тавсия этишмоқда. Сайр нафақат тоза ҳавода тўйиб нафас олишингизга имкон беради, балки инсон стериль бўлмаган муҳитда организм учун фойдали бўлган бактериялар билан ҳам бевосита “мулоқот”га киришади.

Натижада бу фойдали бактериялар иммунитетга ижобий таъсир этиб, унинг зарарли бактерия ва вирусларга қарши чидамлилигини оширар экан. ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лар, грипп каби касалликлар иммунитети паст “тегма нозик”ларга ёпишиши бежиз эмас.

Кўпроқ очиқ ҳавода бўлинг, сайр қилинг. Халқимизда бир матал бор: Тоза ҳаво танга даво. Бу бежиз айтилмаган.

Ойша Ахунова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.