Тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар йил сайин ошмоқда

0
582
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кейинги йилларда тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар йил сайин ошиб бораяпти. Масалан, 2016 йилда чақириқлар сони 7,2 млн.ни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда – 8,7 млн., 2018 йилда эса 9,8 млн.га етган. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи ичида эса мурожаатлар сони тўққиз миллиондан ошган.

Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг стационар муассасаларига ҳам мурожаатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017-2019 йилларда ушбу шифо масканларига 7,5 млн. дан зиёд бемор мурожаат қилган. Улардан 2,5 млн. нафари стационар, 5,0 млн.дан ортиғи эса амбулатор тиббий ёрдам хизматидан фойдаланган. Стационарда даволанган беморларнинг 500 мингдан ортиғига юқори технологик хирургик амалиётлар бажарилган. 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.