Тиббиётда “Олтин стандарт” деб номланувчи усулни биласизми?

0
1160
марта кўрилган.

Кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи давлатимизнинг доимий диққат-марказида бўлиб, соҳада жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Даволашнинг янги усул ва услублари амалиётга татбиқ қилинмоқда. Хусусан Хоразм вилоятимизга мини-нефролитотрипсиянинг кириб келиши буйрак тош касалликларини даволашда энг сўнгги методлардан бири ҳисобланади. Урологияда бу усул билан  даволаш “Олтин стандарт” деб юритилади.

Ушбу усул мини инвазив хусусиятга эга бўлиб, сўнгги йилларда Республикамизда бу йўналиш бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда. 1997 йилда илк бор “mini-PERC” услуби болаларда қўлланилган ва  бир неча ойдан кейин у катталарда ҳам қўлланила бошланган. Перкутан  нефролитотрипсия буйракдаги  тошларни олиб ташлашда энг самарали ва хавфсиз усулларидан биридир. Ушбу методда буйракдаги тошлар зарба тўлқинли лазер, ултратовуш ва пневматик йўл орқали майдалаб олиб ташланади.

Перкутан сўзи лотинчада “тери орқали” ва нефролитотрипсия – тошни йўқ қилиш деган маънони англатади. Бу услуда буйрак жойлашган томондан тери орқали найча киритилади ва тошлар майдаланиб олиб ташланади. Бугунги кунга келиб, бу метод 1.5-2  см дан ортиқ ва бир нечта буйрак тошларини олиб ташлашда қўлланилмоқда. Шунингдек, ушбу методнинг яна бир афзал томонларидан бири, унда ҳеч қандай тиғ ишлатилмайди ва чоклар тушмайди.

Вилоятимизда ушбу метод билан даволаш жорий йилнинг август ойидан қўлланила бошланди.  Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида август ойидан ҳозирги кунгача 35 нафар 13-ёшдан 60 ёшгача бўлган беморда “mini-PERC” амалиёти ўтказилди. Уларнинг 25 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Шифо излаган беморларнинг бугунги кунда аҳволлари қониқарли даражада, улар ўзларини жуда яхши хис этишмоқда.

Эгамназар МАТНАЗАРОВ,

 Республика ихтисослаштирилган урология

 илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали шифокор — урологи

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.