Тирноқларнинг табиий жилоси саломатлик гарови

0
150
марта кўрилган.

Табиий тирноқлар устига ёпиштирилган сунъий безаклар жуда гўзал, бироқ, уларнинг зарари кўпроқ. Сунъий гўзаллик тирноқларни кислороддан маҳрум этади. Чунки, жисмимиздаги барча аъзолар қатори тирноқлар ҳам нафас олади.

Агар тирноқнинг  усти лак билан қопланса ёки унга сунъий тирноқлар ёпиштирилса уларни “бўғиб қўяди”. Натижада ҳавосиз муҳитда турли замбуруғли касалликлар ривожланади. Тирноқлар ранги тундлашади, табиий жилосини йўқотади.

Қолаверса тирноқ остига кўз кўрмас кир ва микроблар  тўпланиши мумкин. Сиз эса  уни кўрмайсиз ва сезмайсиз.

Рангпар ва мўртлашиб қолган тирноқларга бир оз дам бериш лозим. Сунъий тирноқларни косметолог махсус суюқлик ёрдамида олиб ташлайди ёки уй шароитида ўзингиз ҳам мутахассис маслаҳатига амал қилган ҳолда буни бажаришингиз мумкин.

Аслида табиий гўзаллик саломатлик гарови! Қадимда табиблар тирноқларга қараб ҳам касалликларни аниқлашган.  Демак биз тирноқларни ҳам авайлашимиз керак.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.