Тишдаги тошларни йўқотувчи табиий малҳам

0
1733
марта кўрилган.

Марварид тишлар ўз гўзаллигини йўқотиб, сарғайиб қолади. Тиш оралари эса қораяди.  Ушбу белгилар тишларни емирадиган тошлар йиғилаётганини билдиради.  У  ўз вақтида тозаланмаса, тишлар нафақат гўзаллигини йўқотади, балки емирила бошлайди.

Ушбу нохушликни уй шароитида ҳам йўқ қилиш мумкин. Бу усул – арзон ва осон. Бунинг учун ёнғоқ ва сув керак, халос.

Малҳамни тайёрлаш: 40 грамм грек ёнғоқининг қобиғини олиб, бир стакан сувга солиб йигирма дақиқа қайнатилади. Қайнатма совигач,  докадан ўтказилади. Тайёр малҳамга тиш чёткаси  ўн дақиқа ботириб қўйилади. Шундан кейин тиш ушбу малҳамли чётка билан тозаланади. Ушбу усулни кунига уч марта такрорлаш мумкин.

Икки ҳафта ўтиб, оппоқ тишларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Ёнғоқнинг қаттиқ қобиғи  бактерияларга қарши кучли восита ҳисобланади. У тиш эмалига ёпишган нохуш қолдиклардан  тозалаб, даволайди.

Дилбар БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.