Тўғри овқатланиш саломатлик – гарови ёки қандли диабетда овқатланиш тартиби

0
4054
марта кўрилган.

Қадимдан  табибларимиз овқатланиш тартибига риоя қилишни бир-бирига мос келмайдиган неъматлардан тийилишни уқтириб, “кам е, кам де” каби маталларни ишлатиб келишади.

Мутахассислар эса қандли диабет билан оғриган беморларга углеводларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида қон таркибида глюкоза миқдори ошиб кетишини таъкидлаб келишади. Углеводларга бой маҳсулотлар нималар? Гуруч, сули, ловия, лавлаги, сабзи, гречка, нон, сут маҳсулотлари, гўшт кабилардир.

Қандли диабет билан оғриган беморлар шу сабабли бундай маҳсулотлардан ўзларини тиядилар. Бироқ, бу каби егуликларни овқат сўнггида истеъмол қилиш қандли диабет дардига чалинганлар учун унчалик хавф туғдирмас экан. Демак гап яна ўз вужудингизга қулоқ солиб тўғри овқатлашга келиб тақаляпти

Beйлл Корнелл тиббиёт коллежи мутахассислари 2-турдаги қанд касаллиги билан оғриган 16 нафар бемор иштирокида тадқиқот ўтказишди. Иштирокчилар уч марта бир хил маҳсулот (нон, товуқ гўшти, салат ва апельсин шарбати)ни турли тартибда истеъмол қилишди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, углеводларни биринчи навбатда истеъмол қилган кўнгиллилардан кўра, бундай маҳсулотни сўнгги навбатда еган кишиларнинг қонида глюкоза миқдори тахминан икки баробар кам бўлган.

Бундан ташқари маҳсулотларни аралаш истеъмол қилган кишилардан кўра углеводларни овқатланиш сўнггида еган кўнгиллилар қонида қанд миқдори 40 фоизга кам эканлиги аниқланган. Шунингдек, углеводларни овқатланиш сўнггида истеъмол қилиш қон таркибида инсулин миқдорини пасайишига таъсир этувчи, иштаҳа очувчи ва глюкоза миқдорини тартибга солишда иштирок этувчи гормон ажралишига ижобий таъсир кўрсатар экан.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира Бекчанова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.