Тождор вирусни енгишда миллий қадриятларимиздан бири – саломлашиш одабига эътибор беринг

0
940
марта кўрилган.

Минҳожиддин Мирзо, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси:

«Бугунги эпидемиологик ҳолат ҳар биримиздан шахсий гигиена ва вирусдан ҳимояланиш бўйича шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишни талаб этмоқда. Халқимиз азалдан ўзаро ҳурмат ва эҳтиромини кўришиш орқали ҳам ифодалаб келган. Бугун айрим юртдошларимиз бир-бирлари билан қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш вазият тақозосига кўра мумкин эмаслигига кўпам кўниколмаяпти. Миллий қадриятларимиз ниҳоятда бой ва ранг-барангдир. Бундай ҳолатларда қўл бериб кўришиш ўрнига икки тараф ўнг қўлини кўксига қўйиб, масофа сақлаб саломлашиши миллий қадриятларимизга ҳам, бугунги гигиеник талабларга ҳам мос бўлади».

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.