Томоқ оғриғи кузатилганда…

0
580
марта кўрилган.

Айни кунда ҳаво тез-тез ўзгариб турибди. Тинимсиз ёғингарчилик туфайли ҳавода намгарчилик ҳам кучайди. Табиат “инжиқликлари” пайтида шамоллаш, нафас йўли касалликлари  кўпроқ учрайди.

Томоқ оғриғи нафас йўллари касалликларининг энг кўп учрайдиган белгисидир. Бу асосан заиф иммунитет сабабли организмга вирус ёки бактерия тушишидан келиб чиқади. Иммунитетнинг пасайишига эса рационал овқатланмаслик, тиниқиб ухламаслик, зарарли одатлар(соғлом турмуш тарзига эътиборсизлик), ортиқча чарчаш, гиповитаминоз ва баъзи сурункали касалликлар қандли диабет, ОИВ кабилар сабаб бўлади.

Томоқ оғриғи кучли бўлиб, ютиниш ва гапириш вақтида қийинчилик туғдирса, овоз бўғилиб, хиралашса, шу билан биргаликда ҳарорат кўтарилиши, йўтал, бурун битиши ёки оқиши, мунтазам аксириш кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бундай ҳолатларда кўпроқ илик сув ичиш керак. Болаларда эрталаб суюқлик ичиш билан ўтиб кетмаса, уларни шифокор кўригига олиб бориш керак.

Агар юқоридаги қўшимча белгилар кузатилмай, фақат томоқ оғриғи безовта қилса, томоқни чайиш, совуқ суюқликлар ичмаслик, организм яхши курашиши учун иммунитетни мустаҳкамлаш зарур бўлади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.