Тухумнинг шифобахшлиги уни танлаш ва тўғри пиширишдан бошланади

0
158
марта кўрилган.

Тухум доривор неъматлардан бири бўлиб, фақат уни билиб ишлатиш керак. Шундагина унинг шифобахшлиги ортади. Аллергия чақирмайди. Бу эса  аввало тухум танлаш ва уни тўғри пиширишдан бошланади.

Тухум танлаш ва уни тўғри пишириш. Агар тухум 5 дақиқадан ортиқ қайнатилса ёки 10 кундан ортиқ сақланган бўлса, зарарли ҳисобланади. Шунинг учун музлатгичда ойлаб туриб қолган тухумлар аллергендир.

Тухум танлаш. Унинг янгилигини билиш учун тузли сувга солиш керак. Агар тухум янги бўлса, у сув тагига чўкади. Агар у сувда тикка турса – ўртача тухум, сув юзига қалқиб чиқса – айниган тухум бўлади.

Янги тухумнинг оқи шаффоф, сариғи эса тўқ рангли бўлиб, товага ташлаётганингизда ёйилиб кетмаслиги, эластик холатда бўлиши керак. Эскирган тухумнинг ҳаво бўшлиғи катталашган бўлиб, ичи бузилади ва бундай тухум силкитилганда ўзига ҳос овоз чиқаради. Яна қайнатгандан кейин арчаётганда эътибор берсангиз янги тухумда ҳид бўлмайди.

Тухум истеъмол қилаётганда ушбу хусусиятларни  эътиборга олинг. Шундагина у аллергия чақирмайди. Тухум билан даволанаётганда эса бу хусисиятларига алоҳида аҳамият бериш керак. Зеро бемор бўлмасликнинг энг яхши чораси –  касалликнинг олдини олишдир!

Тухум билан даволаниш. Ярим пишган тухумни зиғир уруғи талқони билан истеъмол қилинса, бронхиал астмага фойда қилади. Тухум сариғини ярим қовуриб ейилса, юрак, мия ва баданга қувват бағишлайди.

Тухум пўчоғи ҳам шифо. Бунинг учун тухумнинг усти спиртли стерил пахта билан яхшилаб артилади. Ундан кейин малҳам тайёрланади.

 Тухумнинг пўчоғини янчиб, 7 граммдан истеъмол қилинса, бадандаги бодни йўқотишга ёрдам беради.  Янчилган тухум пўчоғига асал аралаштириб, сирка билан хамир қилиб сурилса, шишларнинг йўқолишини тезлаштиради.  Тухум пўчоғи талқони суяклар синганида кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин бир таблетка миқдорида капаланса, оғриқлар қолади ва синган жойлар битиб кетиши жадаллашади.

Раъно Зарипова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.