Учуқ шамолаш асоратими?

0
112
марта кўрилган.

Лаб атрофларининг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиброқ туриши учуқдан даракдир. Одатда, бундай белгилар бир неча соатдан суткага қадар давом этиши мумкин. Агар тошма аломатлари сезилган заҳоти даволаш чоралари кўрилса, лабдаги яллиғланишнинг олдини олиш мумкин. Акс ҳолда эса лаб териси аста шишиб, яллиғланган соҳа атрофида пуфакчалар пайдо бўлади.

Хоразмликлар учуқ тошганда бемор учинибди дейишади. Яъни овқатдан енгил заҳарланибди дегани. Аслида ҳам бу организмга тушган вирус сабаблидир.

Организмдаги касаллик вируси иммунитет ҳимояси сустлаши билан дарҳол фаоллашиб, кўпая бошлайди. Шу тариқа вируснинг “уйғониши” лаб ёки тананинг бошқа аъзоларида тошма тошиши билан номоён бўлади. Кўриб турганингиздек, асосий омил иммунитет бўлаяпти. Шамоллаш эса организмнинг ҳимоя тизимини заифлаштиради, натижада тошмалар тошади..

Иммун тизимни табиий йўл билан кучайтиришнинг асосий усулларидан бири тўғри овқатланиш, айни кунда ёз неъматлари бўлмиш мева- чеваларни кўп ва соз исътемол қилишдир. Шу билан бирга ҳар кун эрталаб бадан тарбияни канда қилманг.  Ўзингизга эътибор беринг, ўзингизни севинг! Мунтазам очиқ ҳавода, табиат қўйнида бўлишни одат қилинг.

 Шоира Бекчанова,

тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.