Уй таомлари диабет хавфини камайтиради

0
34
марта кўрилган.

Ҳарвард университети олимлари уйда тайёрланган овқатларни истеъмол қилувчи инсонларда фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотларни ейдиганларга нисбатан қандли диабет касаллигининг иккинчи тоифасига чалиниш хавфи камроқ кузатилади, деган хулосага келишди.

Тадқиқот кўнгиллиларнинг озиқланиш одати бўйича маълумотларга асосланди. Маълум бўлишича, 5-7 ҳафта давомида уйда таом истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларида диабетнинг иккинчи турига чалиниш 15 фоизга камайган.

Буни қуйидагича тушуниш мумкин: уйдан ташқарида овқатланишга мойил инсонлар юқори энергетик қийматли маҳсулотларни ва турли хил неъматларни аралаштириб   истеъмол қилишади. Бу эса диабетнинг иккинчи тури пайдо бўлиш хавфини ошириб, ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.

Уйда ўз қўлингиз билан  тайёрлаб, яқинларингизга меҳрингизни  улашиб  исътемол қилганга не етсин!

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира Бекчанова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.