Узум

0
1487
марта кўрилган.

Узумнинг шифобахш хоссалари қадимдан маълум. Бугунги кунда барча узум навларининг  кимёвий таркиби чуқур текширилган. Инсон организми шифобахш  узумни осон  ўзлаштиради.

Унинг таркибида 15 фойиз глюкоза, фруктоза мавжуд. Узумнинг тўқ тутиши сабаби ҳам ана шунда. Бир кг узум 700 калориягача иссиқлик беради.У тана аъзоларининг фаолиятини яхшилайдиган шифобахш неъматдир. Шунинг учун ҳам боболаримиз эрталаб нон билан узуи исътемол қилишган ва бошқа нарсани аралаштиришмаган. Шунингдек, узумда одам учун фойдали бошқа моддалар бор. Масалан, органик кислоталар (олма, лимон кислоталари) турли минерал моддалар (калий, калций, темир, фосфор) ва хушбўй моддалар бор.

Узум сил касаллигининг дастлабки даврида, меъда, жигар ва буйракнинг баъзи касалликларида, сурункали ич қотишда, камқонликда муваффақият билан ишлатилади. Узумдаги органик кислоталар тишни емириши мумкин. Шунинг учун узум егандан кейин тишни тозалашни ёки оғизни чайишни унутмаслик керак. Узумни яхшилаб ювиб ейиш, уруғини ажратиб ташлаш тавсия этилади.Бироқ, француз олимларининг аниқлашишича, узум уруғида холестирини йўқотадиган моддалар мавжуд экан. Улар фармацевтикада бу усулдан фойдаланишаяпти.

Шунингдек, қандли диабетга дучор бўлганлар ва семиз одамлар узум ёйишлари мумкин эмас. Узум уларнинг ҳолатларини ёмонлашишига сабаб бўлади.

Узум майизи жуда ҳам фойдали. Ҳатто, биринчи жаҳон уруши йилларида майиз аскарларга дори воситаси сифатида берилганлигини тарих тасдиқлайди. Майизнинг юз грамми 200 калориягача иссиқлик беради.

Шу билан бирга халқимиз ундан манзарали ўсимлик сифатида фойдаланади, ҳовли ва боғларни безайди. Сўриларга соябон сифатида ишлатилади. Уни кўпайтириш ҳам осон, қаламча қилиб экилади.

Фазилат Саъдуллаева, 1-Республика тиббиёт коллежи катта  ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.