Вакцинациянинг илк ҳафтасидаги энг юқори натижа

0
124
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарига кўра 7 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 15250 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинациянинг илк ҳафтасидаги энг юқори натижа бўлди.

Шу тариқа айни кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 64 852 нафарга етди.

 7 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Наманган вилояти (2521 нафар), Самарқанд вилояти (1732 нафар), Тошкент вилояти (1539 нафар), Андижон вилояти (1529 нафар), Тошкент шаҳри (1394 нафар), Қашқадарё вилояти (1381 нафар), Жиззах вилояти (1061 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (1030 нафар) банд қилди.

Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимизда коронавирусга қарши эмланган аҳоли ҳудудлар орасида биринчи бўлиб 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.