Халқона тиббий ўгитлар

0
523
марта кўрилган.

🔸 1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга қувват ва саломатлик бағишлайди. Шунингдек,  Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

🔸2. Тишларингизни тоза тутинг. Иложи борича мойчечак дамламаси билан тез-тез ғарғара қилиб туринг.

🔸3. Ётишдан олдин сабзи, олма, асал каби неъматларни  истеъмол қилиш соғлиққа фойда. Тўйиб овқатланиш мумкин эмас.

🔸4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

🔸5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

🔸6. Ҳар қандай касалликни даволаш ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

🔸7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

🔸8. Болалар ўйини бештош кичкинтойларнинг қўл суяк- мушакларини мустаҳкамлайди. Эпчилликка ўргатади.

Дилбар Бекчанова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.