Хандон пистанинг шифобахш хусусиятлари ва истеъмол меъёри

0
7757
марта кўрилган.

Хандон писта мазали, хуштаъм ва тансиқ неъмат ҳисобланади. Шу билан бирга тоғли ҳудудларда ва лалми ерларда ўсиши билан ҳам шифобахшлиги ортади.

Мамлакатимиз Президентининг “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида ҳам лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва самарадорлигини янада ошириш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган ёнғоқ, писта, цитрус мевалар ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш борасидаги вазифалар белгилаб берилган.

Дастурхонларимизнинг кўрки хандон пистанинг таркибида 40-60 фоиз ёғ, 15-20 фоиз оқсил, 3-4 фоиз қанд, микро ва макро элементлар, темир, мис, марганец, фосфор, йод, кальций, руҳ (цинк), углеводлар, минерал тузлар, ҳид берувчи модда, дубил, каратин, А, Д.Е, С, В, РР ва бошқа дармондорилар мавжуд.

Ёнғоқлар кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот бўлгани учун уни истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш лозим. «Дори» сифатида истеъмол қилинганида кунига 10-15 донаси яъни 30 грамм кифоя. Хандон писта қон таркиби ва жигар фаолиятини яхшилайди ҳамда юрак-қон томир касалликлари ривожланишини олдини олади. Уларни ҳар куни истеъмол қилиш ўпка ва бошқа органлар саратони хавфини камайтиришга ёрдам беради, иммунитетни оширади, хотирани мустаҳкамлайди.

Хандон писта ва барча  ёнғоқлар баргларида эфир мойи мўл. Шунинг учун иссиқ пайтда писта ва ёнғоқ дарахтининг тагида кўп ўтирмаслик керак. Акс ҳолда соғлигингизга зарар етказади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.