Хоразмча палов

0
1373
марта кўрилган.

Палов ўзбек халқиннг миллий таоми, фахри, тўй дастурхонининг султони! Республикамизнинг барча вилоятларида у турлича тайёрланади. Хоразмда эса у асосан димлаб пиширилади. Парҳез таом сифатида истеъмол қилинса ҳам бўлади. Айниқса, у кексалар ва қон босими баланд юрадиган беморлар учун маъқул. Ошдан воз кечгандан кўра уни гоҳ-гоҳида кам-кам еб турган афзал.

Тўйларда ошнинг сузма палов, чалов турлари тайёрланади. Ибн Сино ўз тавсиясида етти хил неъматни қозонга солиб, димлаб пишириб  исътемол қилиш иммунитетни кўтаради, дея тавсия қилади. Айнан у палов дегимиз келади.

Хоразмча палов таркиби 7 неъматдан иборат: 1кг гуруч, 1кг гўшт, 500гр сабзи, 300гр ёғ, 300гр пиёз, туз ва мурч.

Гўштни катта бўлакларга бўлиб қаттиқ қиздирилган ёғда қовурилади, кейин ярим паррак ҳолида кесилган пиёз гўшт билан бирга тилла рангга киргунча қовурилади. Сўнг қозонга бироз сув солиб қайнатилади.

Сабзи тозаланиб 1см кенглик ва 5мм қалинликда кесилади. Сабзи туз ва зираворлар билан биргаликда қозонга солинади ва қопқоғи маҳкам ёпилиб паст оловда 6-7 соат қайнатилади. Агар кексароқ мол гўшти бўлса қайнатиш жараёни яна чўзилади. Гўшт ҳил-ҳил бўлиб етилиши керак. Гуруч солингандан сўнг одатий ошларга ўхшаб димланади.

Ош лаганга сузишдан олдин аралаштирилмайди, олдин гуруч устидан гўшт ва сабзи солинади.

Агар вақтингиз кам бўлса мол гўшти ўрнига товуқ ёки қўён  гўшти солишингиз ҳам мумкин, у ҳолда ушбу жараёнга 2-3 соат вақт кетади, халос.

Шоира Бекчанова, врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.