Ясмиқ(чечевица) нинг фойдали хусусиятлари

0
8976
марта кўрилган.

Ясмиқ(чечевица) – нўхат, мош каби дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, Марказий Осиё ва кўпгина Европа мамлакатларида қадимдан фойдаланиб келинган. Айни кунларда миллий ошхоналаримизда  ушбу маҳсулотдан тайёрланган туркча шўрвалар урф бўлди.

Ясмиқ таркиби кальций, магний, калий, фосфор, темир каби фойдали микроэлементларга бой. Омега-3, омега-6 сингари тери ва сочларга  кони фойда бўлган мой кислоталари ҳам  мавжуд.

Бошқа дуккаклиларга қараганда ясмиқ таркибида фолий кислотаси мўл. Ясмиқ таркибидаги эрувчан клетчатка овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бу маҳсулотдан тайёрланган бўтқани мунтазам истеъмол қилиш организмда модда алмашинувини яхшилайди, иммунитетни кўтаради.

Ушбу дуккакли маҳсулот В гуруҳидаги дармондорилар, РР, А, С витаминига бой. Ўз озуқавий қиймати билан ясмиқ нон, ёрма ва ҳатто, маълум маънода гўшт ўрнини ҳам боса олади. Бошқа дуккаклилар каби ясмиқда магний  модда мавжудлиги юрак ва асаб тизимининг меъёрда фаолият юритишига кўмаклашади. Шунингдек, унда триптофан моддаси ҳам мавжуд бўлиб, мазкур аминокислота одам организмига тушгач “бахт гормони” деб аталувчи серотонин моддасига айланади.

Мутахассислар диабетга чалинганлар учун қондаги қанд миқдорини камайтириш учун ясмиқ истеъмол қилишни тавсия этишади. Шунингдек, ундан тайёрланган бўтқа меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси, колит(қабзият)ни даволашда ҳам тавсия этилади. Хитойлик табиблар ясмиқ қиздирувчи мижозли маҳсулотлар сирасига киради, дейишади. Шунинг учун ундан тайёрланган таомлар совуқ кунларда шифобахш ҳисобланади.

Ушбу маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари билан бирга зарарли томонлари ҳам борлигини унутмаслик лозим. Масалан, подагра, геморрой(бавосил), диатез, таносил аъзолари хасталикларига чалинганлар, буйрак хасталиги билан оғриганлар учун ясмиқ тавсия этилмайди.

Холида Очилова, олий тоифали врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.