Ёнғоқларнинг фойдали хусусиятлари

0
988
марта кўрилган.

Ёнғоқларнинг тури жуда кўп бўлиб, бодом, писта, ўрмон ёнғоқи кабиларнинг бари фойдали дармондориларга бойдир. Уларда витаминлар, минераллар, шунингдек  холестерин даражасини пасайтиришга имкон берувчи  ёғлар мавжуд. Кўплаб клиник синовлар давомида ёнғоқларнинг таомларга қўшилиши организмга ижобий таъсирини, моддалар алмашинувини нормаллаштириши ва иммунитетни ошириши исботланган. 

Шундай бўлса-да, уларни организмга керагидан ортиқча ейиш мақсадга мувофиқ эмас. Ёнғоқнинг ҳар бир тури фақатгина меъёрида истеъмол қилинганида, ўзига хос озуқавий ва шифобахш хусусиятларга эга бўлади. 

Ёнғоқлар B2, B12, A, D C, E, K витаминларга ва кўплаб бошқа моддаларга бой. Бундай ёнғоқларда айниқса альфа-линол кислотаси кўп бўлади. 

Ёнғоқ таркибидаги витаминлар қандай хусусиятларга эга?

Витамин В2 ҳужайралар янгиланиши ва мушакларнинг меъёрда ишлашини таъминлаш билан бирга  тана вазни, мустаҳкам иммунитет, соғлом хотира ва шунингдек, ичаклар тизими соғлом бўлишини таъминлайди.

Е витамини организм ёшлигини сақлашни, репродуктив (насл қолдириш) тизим фаолиятини, кайфиятнинг яхши бўлишини, ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилинишини таъминлайди.

А витамини терининг кўркамлиги ва ёшлигини, соч гўзаллигини, тирноқлар саломатлигини, кўриш қувватининг кучлилигини, суяклар бақувватлигини,   репродуктив (насл қолдириш) тизим фаолиятини, яхши кайфият ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

Д витамини умумий саломатлик ва суяклар мустаҳкамлигини, қоннинг меъёрда ивувчанлигини, шамоллашдан ҳимояланишни, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетишини, яхши кайфиятни, юрак қон томирлар саломатлигини  таъминлайди. 

К витамини жароҳатларнинг тез битишини, қон сифати ва унинг ивувчанлигининг  меъёрда бўлишини таъминлайди. 

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.