ЙЎТАЛ ТУТГАНДА ЭНГ ЯХШИ ВОСИТА

0
973
марта кўрилган.

Кўка — халқ тилида оққалдирмоқ деб номланувчи кўп йиллик ушбу ўсимликнинг бўйи 25 сантиметргача етади. Меваси етилгандан сўнг пояси қурийди. Апрель — май ойларида гуллайди, меваси май — июнда пишади. Ўсимликнинг барги ва гули йиғилади.

Ўсимлик Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида ариқ ва жилға бўйларида, жарликлар, ғорлар ва кичик нам ўтлоқларда ўсади.

Гуллаш олдида гул саватчаси билан бандсиз қилиб қирқиб, ёзда эса барг бандининг ярмидан узиб олинади. Йиғилган гул ва барглари салқин ерда қуритилади.

Фанда ўсимлик таркибида аччиқ гликозидлар, сапонинлар,  каротин, витамин С, органик кислоталар, эфир мойи, шиллиқ, ошловчи ва бошқа моддалар борлиги аниқланган.

Халқ табобатида кўка ўсимлигининг барги турли касалликларни даволашда ишлатилади. Хусусан, кўкрак оғриғи, нафас олиш қийинлашганда, нафас йўллари яллиғланганда беморларга дори сифатида буюрилган. Қуритилмаган барг шираси эса безгак ва ўпка сили касалликларида фойдали. Эзилгани яра ва чипқонларга боғланган.

Тиббиётда кўка ўсимлигидан тайёрланган дамлама юмшатувчи ва балғам кўчирувчи (йўталда, юқори нафас йўллари ялиғланганда) дори сифатида ишлатилади.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.