Йўталнинг сабаби турлича бўлиши мумкин

0
439
марта кўрилган.

Вақти-вақти билан хуружсимон йўтал сизни безовта қилса аллергелог – шифокор қабулига ёзилинг. Яна йўталнинг сабаби вирусли ва бактерияли инфекциялар ҳам бўлиши мумкин.

Шунингдек, ўпка касалликлари, бронхит, сил, ўсма хасталикларида ҳамда юрак нуқсони(юрак астмаси)да қон айланиш бузилганида ҳам кишини йўтал тутади.

Кашандалар ва пассив чекувчилар(кашандаларнинг ёнида заҳарли тутун ютишга мажбур бўлган одамлар)ни ҳам йўтал безовта қилади.

Умуман олганда сизни нима сабабдан йўтал тутишини врач-пульмонолог(ўпка касалликлари бўйича мутахассис) рентген тасвирини кўриб, аллерголог эса организмингиз қандай аллергенларга қарши реакция кўрсатаётганини махсус текширишлар орқали аниқлайди. Зарур бўлса компьютер томографияси текшируви ҳам беморга тавсия этилади. Қон ва пешобнинг лаборатор таҳлиллари ва зарур қўшимча текширишлар натижасида беморга даво муолажалари мутахассис томонидан буюрилади.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.