Кейинги йилларда мамлаатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Хотин – қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунлар, “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” каби ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади ва уларга имтиёзлар белгиланган.
Мамлакатимиздаги саъй- ҳаракатлар натижасида 2019–2021 йилларда Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар сони 2 баробарга ортди. 2021 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият юритувчи хотин-қизларнинг улуши 32,0 фойизга етди, Сенатдаги аёллар 24,0 фойизга ва раҳбарлик лавозимларидаги хотин-қизлар 28,8 фойизга ошди.
Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилиши туфайли хозирги кунга келиб, тадбиркорлик фаолиятида хотин-қизларнинг улуши 35,0 фойизга етказилди.
Жаҳон банкининг хотин-қизлар фаолияти, бизнес ва қонун индекси бўйича 2020 йилда мамлакатимизда катта аҳамиятга молик ислоҳотлар амалга оширилгани учун 27 та давлатлар қаторидан жой олди.
GUJUM.UZ