Мақсадимиз – етук кадрлар  етиштиришдан иборат

0
169
марта кўрилган.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси, саъй-ҳаракати билан қабул қилинаётган ҳужжатлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-мақсади инсон қадрини юксалтириш, унинг фаровон  ва бахтли ҳаётини таъминлашга қаратилган.

Мамлакатимиз Президенти ўтган касб байрамимиз муносабати билан йўллаган табригида  “Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман”-деб таъкидлади.

Бундай юксак баҳо барчамизни юртимиз осоишталиги ва  қонун устуворлигини таъминлаш йўлида янада самарали ва фидойилик билан хизмат қилишга ундайди  ва барча ички ишлар органлари ходимларига катта масъулятни юклайди.

Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари тузилма сифатида борган сари янгиланиб, фаолияти эса такомиллашиб бормоқда, тизимдаги амалга оширилаётган  кенг қамровли маъмурий-ҳуқуқий ислохотлар     заминида эса инсон ҳуқуқи, инсон манфаати ва инсон қадри ётибди.

 Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки ҳар бир қабул қилинган меъёрий ҳужжатда қонун бўладими, Президент қарори ва бошқа маъмурий ҳуқуқий ҳужжат бўладими  уларнинг асосий негизида асосий мазмунида инсон ҳуқуқлари, инсон манфаатлари ва инсон кадрига  йўналтирилганлиги кўзга ташланади.

 Маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар жараёни Ички ишлар вазирлиги таркибидаги таълим муассасаларини ҳам ўз ичига қамраб олган, мисол учун Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилишига асос бўлди.

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири  Пўлат Бобожоновнинг  «Правдв Востока» газетаси мухбири билан бўлган суҳбатида шундай таъкидланади: Ҳозирги кунда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг 51,2 фоизи олий маълумотга эга бўлиб, шуларнинг  14,9 фоизи юридик маълумотли мутахассислардан иборат. Шахсий таркибнинг 49,8 фоизи ўрта-махсус маълумотга эга, ходимларнинг деярли ярмини ёшлар ташкил этади.

Маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида бугунги кунда ички ишлар органлари тизимида кадрлар тайёрлашнинг ноёб тизими яратилган. Шу асосда кадр­лар  фундаментини- шакллантириш мақсадида 14 та идоравий академик лицей, «Темурбеклар мактаби» ва ихтисослашган мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилган. Вазирлик Академиясида (4тадан) 8 та йўналиш бўйича кундузги ва сиртқи шаклда ўқиш амалга ошириляпти. ИИВ Малака ошириш институти фаолият кўрсатиб турибди

Юқорида санаб ўтилганлар билан бирга Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий иш­ларни ташкил этиш концепцияси» тасдиқланган.

Ушбу концепция­­да ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларнинг онгида Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғусини янада мус­таҳкамлаш каби улуғ мақсадлар ўз аксини топган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашиш соҳа ходимларидан жуда катта масъулият талаб этади.

 Ана шу масъулиятли вазифаларни мард, ватанпарвар, фидойи, бурчига садоқатли ва ҳалол ходимларгина бажара олади. Концепция­­да ички ишлар органлари ходимларига қўйиладиган асосий талаблар қаторида муомала маданиятига риоя этиш, мурожаат қилган шахсни эътибор билан тинглаш, ҳолатга холисона, бурчига виждонан ёндашиш орқали шахсий намуна кўрсатишлари лозимлиги ҳам алоҳида белгиланган.

Ички ишлар органларида амалга оширилаётган барча маъмурий-хуқуқий ислохотлар  фақат яхшиликка, Инсон қадрини чиннакам улуғлашга бағишланган ишлардир.

Шу билан бирга миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда гап кўп. Айниқса, ёш ходимларни она-Ватанга муҳаббат, касб­га садоқат руҳида тарбиялаш, хизмат интизоми ва қонунийликни мус­таҳкамлаш билан чамбарчас  боғлик.

Олдимизда қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп.      Барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари шахсий таркиб ўртасида ҳам маънавий-маърифий ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришимиз, ходимларнинг билим савиясини янада ошириш, юксак маънавиятли, ватанпарвар, ўз касбига садоқатли ва фидойи ходимларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишни кучайтиришимиз лозим.

 Инсон қадрини улуғлаш тамоили билан олдимизга қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш  тизимда хизмат қилаётган барча шахсий таркибнинг касбий билим савиясини оширишни талаб этади.

 Шу боис Ватанга сид­қидилдан хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини  биз ўқитаётган курсант ва тингловчилар  қалбига етқазишда, назаримда биринчи навбатда улар кўплаб китоб ўқишлари зарур, иккинчиси бу  ҳам жуда муҳим:  улар  мотивация олиши учун биз профессор-ўқитувчиларни, қолаверса олимларни шахсий намунамиз жуда катта ўрин эгаллайди. Ички ишлар органлари амалиёти  учун етук кадрлар, малакали мутахассислар тайёрлашдек муҳим вазифаларимизни бажаришда ҳар биримиз ўз фаолиятимизни танқидий таҳлил этиб сидқидилдан ёндашишимиз зарур.

Сорахон АХМЕДОВА, юридик фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.