Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мутахассислар ва китобхонлар учун анъанавий тадбир

0
94
марта кўрилган.

2023-йил 23-27 октабрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН-2023” ХII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ва “Ёш кутубхоначилар” III форуми бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи куни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  Шунингдек, “III Ренессанс кутубхоналари – янги авлод кутубхонаси: менинг фикрим минбари” рукнида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбари Умида Тешабоеванинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Кутубхонада психолог ёки кутубхоначи психологми?”, “Кутубхоналар тарғиботида замонавий усулларни қўллаш”, EIFL халқаро консорсиуми тажрибаси ва хорижий ахборот ресурслари” мавзусида ёш кутубхоначилар учун сменарлар, амалий тренинглар бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида яна “Ғоядан натижагача” мавзусида мутухассислар танлови ҳам уюштирилди. Танловда  Бухоро вилояти мутахассислари 30 000 000 сўм,  Жиззах вилояти кутубхоначилари 20 000 000 сўм, Самарқанд вилояти ёш мутахассислари эса 10 000 000 сўм пул мукофоти совриндори бўлишди.

Шунингдек, “Маънавият” нашриётида чоп этилган китоблар тақдимоти ҳамда ношир ва муаллифлар билан учрашув ҳам ташкил этилди.

“Маънавият” нашриёти тадбирда мамлакатимиз фахри Абу Райҳон Берунийнинг   “Табобатда доришунослик”, “Ҳинидстон”, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Мунажжимлик санъати” китоблари ҳамда Шарифа Салимованинг “Танланган асарлар” китоби тақдимоти уюштирилди.

Сўзга чиққанлар буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний китобларининг янги нашрлари, уларнинг мазмун- моҳияти, жаҳон илму фанида тутган ўрни ҳақида гапирар эканлар, ушбу асарлар мазкур йилда  нишонланадиган аллома Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик юбилейига муносиб совға бўлганлигини мамнунлик билан таъкидладилар.

Шунингдек, истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг “Танланган асарлар” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Шоиранинг китобини тақризчилар “ижод гулшанидан саралаб олинган гулдаста, умр уммонидан териб олинган гавҳарлардир, — дея баҳоладилар. Дарҳақиқат, шоира дилида кечаётган нафис туйғуларни образлар, мажозлар асосида моҳирона жилолантириб, ўқувчини ўз асирига айлантиради. Она Ватан, мангу навқирон ишқ сувратлари, асрлар замзамасида тобора сайқалланиб, халқимиз томирларида қондек оқаётган ўзлик, миллийлик, мангу хотиралар ўзига хос жозибали тарзда ифодаланган. Китобдан жой олган достонлар эса олис тарихимизни ўрганиш, аждодларимиз буюклигини англаш йўлидаги яна бир адабий имкониятдир.

Тақдимот маросимига йиғилган мутахассислар ва китобхонлар ноширларга ва муаллифларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоб олдилар.

Умуман тадбирлар китобхонлар учун таассуротларга бой тарзда қизиқарли  кечди, мутахассислар учун тажриба алмашиш, бири-биридан ўрганиш маҳорат мактаби бўлди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.