Дисбактериоз – ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши

0
15710
марта кўрилган.

Ошқозон-ичак микрофлорасининг нормал ҳолатда бўлишида К гуруҳига кирувчи витаминларнинг аҳамияти катта. Ушбу витаминлар орқали организмдаги эҳтиёжлар, ичаклар микрофлоралари нормал ҳолатда тўлиқ самарали фаолият юритиши мумкин.

 Дисбактериоз ошқозон-ичак тизимининг бузилиши ёки маълум дори-дармонларни нотўғри қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин. Одамлар парҳез тутиш жараёнида  турли хил озиқ-овқатларни ўз кун тартибларига  қўшимча  киритадилар. Улар билишмайдики овқатланиш рационини кескин алмаштириш, ичакнинг микрофлорасида ўзгаришларга олиб келади. Дисбактериоз белгилари — ичкетиши яққол намоён бўлиши мумкин. Дисбактериоз ҳолати юз берганда  К гуруҳи витаминлари танага етарли даражада ишлаб чиқарилмайди.              

Аммо бунинг ечими бор. Таркибида К гуруҳи витаминлари бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан кенг фойдаланиш лозим. Улар  буғдой, оқ карам, Брюссел карами, буғдой кепаги, киви, банан, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, тухум ҳамда зайтун ёғида мавжуд. Уларни мўл-мўл ва ўз вақтида исътемол қилиш лозим.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.