Ошқозон-ичак микрофлорасининг нормал ҳолатда бўлишида К гуруҳига кирувчи витаминларнинг аҳамияти катта. Ушбу витаминлар орқали организмдаги эҳтиёжлар, ичаклар микрофлоралари нормал ҳолатда тўлиқ самарали фаолият юритиши мумкин.
Дисбактериоз ошқозон-ичак тизимининг бузилиши ёки маълум дори-дармонларни нотўғри қабул қилиш натижасида юзага келиши мумкин. Одамлар парҳез тутиш жараёнида турли хил озиқ-овқатларни ўз кун тартибларига қўшимча киритадилар. Улар билишмайдики овқатланиш рационини кескин алмаштириш, ичакнинг микрофлорасида ўзгаришларга олиб келади. Дисбактериоз белгилари — ичкетиши яққол намоён бўлиши мумкин. Дисбактериоз ҳолати юз берганда К гуруҳи витаминлари танага етарли даражада ишлаб чиқарилмайди.
Аммо бунинг ечими бор. Таркибида К гуруҳи витаминлари бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан кенг фойдаланиш лозим. Улар буғдой, оқ карам, Брюссел карами, буғдой кепаги, киви, банан, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, тухум ҳамда зайтун ёғида мавжуд. Уларни мўл-мўл ва ўз вақтида исътемол қилиш лозим.
Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач