Она юрт неъмати помидорнинг фойдали хусусиятлари

0
992
марта кўрилган.

Помидор таркиби  АЕСРРК ва В гуруҳига мансуб витаминларга бой. Шунингдек, халқ тили билан айтганда памилдорида қанд, олма ва лимон кислоталари, пектин, крахмал, фитонцидлар, ҳамда темир, кальцийнатрийкалиймагний, фосфор, борйодцинкмедьмарганец каби минераллар ва бошқа макро- микроэлементлар мавжуд. Унинг таркибидаги ликопин эса кучли антиоксидантлиги билан ажралиб туради. Одам организмини онкологик, юрак-томир касалликларидан ҳимоя қилишда ликопин катта аҳамиятга эга.

Олимларнинг таъкидлашича, янги узилган помидорни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларда ликопин моддаси помидорнинг ўзига қараганда кўп миқдорда бўлади. У саратон касаллигининг кўпгина турларидан ҳимоя қилади.  

Ликопин, жумладан, қуйидаги аъзоларда саратон дарди пайдо бўлиши хавфини камайтиради: оғиз бўшлиғи, ўпка, ошқозон, жигар, кўкрак безлари, бачадон бўйни, тўғри ичак. Бундан ташқари, ликопин юракни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қилади ва бу билан юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолини олдини олади.

Она юрт неъмати, табиий маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.