Она юрт неъматларидан ШИФОБАХШ ШАРБАТЛАР

0
113
марта кўрилган.

Пандемия даврида  соғлом овқатланиш сирларидан бири —  мева ҳамда сабзавотларнинг шарбатларидан мунтазам фойдаланишдир. Азизларим, булар мен оилавий қўлланадиган, ҳаётимда синаб кўрган усулларим десам ишонинг. Ушбу неъматлар арзон бўлиш билан бирга тайёрлаш осон ва фойдали!

УЗУМ ШАРБАТИ — камқонлик, ўпка касаликлари, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.

ОЛМА ШАРБАТИ — таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам уни ёш болаларга кўпроқ бериш керак.

САБЗИ ШАРБАТИ — кўз нурини равшанлаштиради. Тери, нафас йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги шиллиқ пардаларни тозалайди. Аммо жигари хаста аёлларга меъёрдан ортиқ сабзи шарбатини ичиш тавсия этилмайди.

ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ — ёшартирувчи хусусиятга эга. Ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатиб қола олади. Лавлаги шарбати жуда тахир бўлгани учун уни карам, олма ёки сабзи шарбати билан аралаштириб истеьмол қилган маъқул.

ЛИМОН ШАРБАТИ — танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди.

КАРАМ ШАРБАТИ — аллергияга қарши восита. Апелсин ёки мандарин егандан сўнг пайдо бўладиган турли тошмаларни у тез йўқотади. Агар болага эрталаб оч қоринга бир ош қошиқ карам шарбати ичирсангиз, ҳар қандай диатезнинг тез орада йўқолишига гувоҳ бўласиз.

АПЕЛСИН ШАРБАТИ — «С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганида ичилади.

КАРТОШКА ШАРБАТИ — бош оғриғи, жиғилдон қайнашига шифо бўлади.

Журналист Дилбар Бекчанова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.