Пандемия даврида соғлом овқатланиш сирларидан бири — мева ҳамда сабзавотларнинг шарбатларидан мунтазам фойдаланишдир. Азизларим, булар мен оилавий қўлланадиган, ҳаётимда синаб кўрган усулларим десам ишонинг. Ушбу неъматлар арзон бўлиш билан бирга тайёрлаш осон ва фойдали!
УЗУМ ШАРБАТИ — камқонлик, ўпка касаликлари, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.
ОЛМА ШАРБАТИ — таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам уни ёш болаларга кўпроқ бериш керак.
САБЗИ ШАРБАТИ — кўз нурини равшанлаштиради. Тери, нафас йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги шиллиқ пардаларни тозалайди. Аммо жигари хаста аёлларга меъёрдан ортиқ сабзи шарбатини ичиш тавсия этилмайди.
ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ — ёшартирувчи хусусиятга эга. Ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатиб қола олади. Лавлаги шарбати жуда тахир бўлгани учун уни карам, олма ёки сабзи шарбати билан аралаштириб истеьмол қилган маъқул.
ЛИМОН ШАРБАТИ — танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди.
КАРАМ ШАРБАТИ — аллергияга қарши восита. Апелсин ёки мандарин егандан сўнг пайдо бўладиган турли тошмаларни у тез йўқотади. Агар болага эрталаб оч қоринга бир ош қошиқ карам шарбати ичирсангиз, ҳар қандай диатезнинг тез орада йўқолишига гувоҳ бўласиз.
АПЕЛСИН ШАРБАТИ — «С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганида ичилади.
КАРТОШКА ШАРБАТИ — бош оғриғи, жиғилдон қайнашига шифо бўлади.
Журналист Дилбар Бекчанова тайёрлади.