Пневмонияга чалинган инсонлар ёз фаслида кондиционердан фойдаланса бўладими?

0
128
марта кўрилган.

Сўнгги пайтларда кондиционерлардан қатъиян воз кечиш керак, деган фикр тез-тез эшитилмоқда. Бизнинг иқлим шароитида бу фикрга қўшилмайман. Чунки, ўпкаси касалланган одам учун баланд ҳароратга чидаш қийин кечади.

 Ягона талаб — кондиционернинг барча фильтрларини мунтазам тозалаб туриш керак. Кондиционер ўчирилганидан кейин хонани кечки ва тунги пайтларда ҳар куни шамоллатиш керак. Табиийки, жуда паст ҳароратни ўрнатмаслик, ундан келадиган шамолни одамга тўғридан-тўғри йўналтирмаслик керак.

Бизнинг қуруқ иқлимимиз шароитида намловчи восита ҳам яхши мослама. Бироқ, яна  бир нозик жиҳати — намлагичдан фойдаланганда хона ёки  айвон ҳарорати иссиқ бўлмаслиги керак. Юқори ҳарорат ва намлик бу — ҳаммом каби бўлиб, нафас олиш осон бўлмайди.

Энг асосийси, бемор ҳар қандай ҳолатда ўзини яхши ҳис қилиши лозим ва унга қулай бўлишига  эътибор қаратиш муҳим.

Нилуфар Шомуродова, олий тоифали  врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.