Сўнгги пайтларда кондиционерлардан қатъиян воз кечиш керак, деган фикр тез-тез эшитилмоқда. Бизнинг иқлим шароитида бу фикрга қўшилмайман. Чунки, ўпкаси касалланган одам учун баланд ҳароратга чидаш қийин кечади.
Ягона талаб — кондиционернинг барча фильтрларини мунтазам тозалаб туриш керак. Кондиционер ўчирилганидан кейин хонани кечки ва тунги пайтларда ҳар куни шамоллатиш керак. Табиийки, жуда паст ҳароратни ўрнатмаслик, ундан келадиган шамолни одамга тўғридан-тўғри йўналтирмаслик керак.
Бизнинг қуруқ иқлимимиз шароитида намловчи восита ҳам яхши мослама. Бироқ, яна бир нозик жиҳати — намлагичдан фойдаланганда хона ёки айвон ҳарорати иссиқ бўлмаслиги керак. Юқори ҳарорат ва намлик бу — ҳаммом каби бўлиб, нафас олиш осон бўлмайди.
Энг асосийси, бемор ҳар қандай ҳолатда ўзини яхши ҳис қилиши лозим ва унга қулай бўлишига эътибор қаратиш муҳим.
Нилуфар Шомуродова, олий тоифали врач