Қора седананинг шифобахш хусусиятлари

0
10704
марта кўрилган.

Қора седананинг шифобахш хусусиятлари қадимдан маълум бўлиб, Шарқ табобатида ундан кенг фойдаланилган.  Бу ҳақида буюк табиб Ибн Сино шундай деган: “Седана вужуд энергиясини яхшилайди, касалликлар сабабли йўқ бўлиб кетган  бактерияларни тиклайди”. Буюк табибнинг ушбу сўзини бугунги тиббиёт тили билан изоҳласак, иммунитетни мустаҳкамлаш, куч-қувватни ошириш хусусиятига эга. Айни кунда коронавирус хавф солиб турганида, иммунитетни кўтариш орқали кайфиятни яхшилаш  катта аҳамиятга эга.

Инсоннинг иммунитети мустаҳкам бўлса, руҳан тетик бўлса, дард юқмайди касаллик чекинади.

Истеъмол қилиш тартиби: Катта ёшли кишилар кунига 1 чой қошиқда 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун овқатлангандан сўнг, илиқ сув  билан ичишади. Болалар эса ярим чой қошиғида кунига 2 маҳал, овқатлангандан сўнг илиқ сув  билан ичадилар.

Имом Муслим ва Имом Бухорий ҳадисларида таъкидланишича, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қора седанада ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор”, деб марҳамат қилганлар.

Қора седана ёғининг тиббиётда уруғи ва ёғи ишлатилади. Қора седана ва унинг ёғи кўп касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ажойиб восита бўлиб, нафас йўллари касалликлари, шамоллаш ва астмани даволашда ижобий натижа беради, йўтални қолдиради, Балғамни кўчириб туширади. Овозни тиниқлаштиради. Седана ёғига лимон шарбатини аралаштириб истеъмол қилиш балғамнинг кўчишини янада кучайтиради.

 Склерозни даволашда  ҳамда  организмда пайдо бўлган ҳар хил шиш ва ўсимталарнинг сўрилишига ёрдам беради. Бир қошиқ янчилган седанага бир бош пиёз аралаштириб истеъмол қилиш тавсия этилади. 

 Буйрак ва сийдик пуфагидаги тошларни майдалаш, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам  эга. Бунинг учун қора седана уруғини ҳовончада янчиб, асал билан аралаштириб истеъмол қилинади.

Она сутни кўпайтиради, Қон босимини пасайтиради, қандли диабетда ҳам кони фойда. Қондаги қанд моддасини камайтиради, шу йўл билан диабетдек хавфли касалликка чалинишнинг олдини олади.

 Темиратки ва бошқа тери касалликларида қора седанани эзиб сирка қўшиб малҳам сифатида ишлатилса яхши самара беради.

Қайнатилган седана уруғини ревматизм ва бошқа шамоллаш касалликларида компресс қилиш ҳам яллиғланишни кетказади.

Дардни берган Оллоҳ шифосини ҳам ўзи беради.  Шифо эса билиб ишлатилса она юрт неъматларининг ўзидадир.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.